Президент Эрдўған Ливиянинг Триполидаги ҳукуматига ёрдам беради

0
2429
Манба: www.trtworld.com

Туркия Президенти Тоййиб Эрдўған, БМТ томонидан тан олинган Триполидаги Ливия Миллий Ҳаракати Ҳукумати (ЛМҲҲ) раҳбари Фаез Сарраж билан учрашди ва Туркиянинг ЛМҲҲга ёрдамини давом эттиришини айтиб ўтди.

Эрдўған, Истанбулдаги Долмабаҳче саройида Ливия Миллий Ҳаракати раҳбари Фаез Сарраж билан учрашди ва Туркия билан Ливия ўртасидаги икки томонлама алоқаларни, Шимолий Африка ўлкасидаги сўнгги воқеаларни ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди.

Президент шунингдек Ливия тинчлиги ва барқарорлиги учун Сарражни қўллаб-қувватлашини ҳам айтган.

Апрель ойи бошида, Ливиянинг шарқида жойлашган муҳолиф ҳукуматга содиқ кучлар қўмондони Хафтар пойтахтни қўлга олиш учун кенг миқёсли кампания бошлаган, бироқ у яқин атрофидаги бир неча стратегик шаҳарлар ва қишлоқларни эгаллаб олган бўлса ҳам, унинг армияси асосий мақсадларига эриша олмади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг