Испаниянинг Памплона шаҳрида буқалар билан бирга югуришга «найзаланган» фаоллар норозилик билдиришмоқда

0
2435
Манба: The Star Online

Жума куни Испания кўчалари бўйлаб ўтказиладиган Сан-Фермин фестивали арафасида ортидан найзалар “санчилган” ўнлаб ярим-яланғоч намойишчилар норозилик билдиришмоқда. Бу хақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Памплона шаҳридаги байрам арафасида, юзлаб одамлар кўчалар бўйлаб махсус буқалардан қочадиган фестивални намойишчилар ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлиш деб ҳисоблашади.

AnimalNaturalis фаоллари PETA ҳайвонларни ҳимоя қилиш гуруҳи билан биргаликда намойиш уюштиришди. Улар кўчаларга ҳудди полиция ҳодиса жойида содир бўлганда ерга мурданинг чизмасини чизгандек, буқаларнинг шаклини чизиб қўйишди.

«Буқаларнинг югуришни қўллаб-қувватлаш корридани қўллаб-қувватлаш билан бир хил, чунки эрталаб югирадиган буқалар коррида аренасида қийноққа солинади ва ўлдирилади», дейди AnimalNaturalis вакили Аида Гаскон.

Гасконнинг айтишича, кўпчилик буқаларнинг мусобақадан кейин яйловларда озод этилишига ишонади, аслида улар буқалар билан жанг олиб борганадан сўнг уларни ўлдирадилар.

Испанияда ҳар йили ўтказиладиган бир нечта буқа иштирокидаги фестивали саналмиш Сан Фермин, америкалик ёзувчи Эрнест Хемингуейнинг «Қуёш чиқади» романидан сўнг машҳур бўлди.

Бир ҳафта давом этадиган Сан-Фермин фестивали ҳар йили миллиондан ортиқ кишига мезбонлик қилади ва анъанавий намойишлар ва тадбирларни ўз ичига олади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг