Тезкор. Трамп Толибон билан тинчлик музокараларини бекор қилганини айтди. Сабаб Қобулда қилинган ҳужум

0
1737
Манба: Al Jazeera

АҚШ Президенти Дональд Трамп шанба куни Афғонистонда Толибон раҳбарлари билан тинчлик музокараларини бекор қилганини айтди. Чунки ўтган ҳафта исёнчилар гуруҳи Қобулдаги америкалик аскар ва 11 кишини ўлдирган ҳужум уюштирган эди.

Трамп, шунингдек, Афғонистон президенти билан учрашишни режалаштирганини айтди.

«Агар улар ушбу ўта муҳим тинчлик музокаралари пайтида сулҳни тўхтатишга ҳаракат қилса ва ҳатто, 12 бегуноҳ одамни ўлдирса, эҳтимол улар мазмунли келишувга келиша олмайдилар», деди Трамп Твиттерда.

Кутилмаган эълон ўтган ҳафта АҚШнинг Афғонистондаги тинчлик бўйича махсус вакили Залмай Халилзод томонидан келгуси ойларда минглаб америкалик ҳарбийларни олиб чиқиб кетиш учун ишлаб чиқилган келгуси келишув лойиҳасига шубҳа туғдирди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг