Россия: G7 ҳали қайтишимиз бўйича расмий таклиф билан чиққани йўқ

0
1887
Манба: Комсомольиский правда

Чоршaнба куни Россия G7 мамлакарлари сафига қайтиш масаласи бўйича ҳали расмий таклиф олмаганини маълум қилди. АҚШ ва Франциянинг бу масалaдаги сўнгги таклифлари норасмий бўлган.

«Ҳар қандай таклифлар расмийлаштирилиши ва кўриб чиқилиши учун Россия томонига топширилиши керак. Агар “Кучли еттилик” ўзининг таклифлари жиддий эканлигини билдирмоқчи бўлса,  ушбу мавзуни муҳокама қилишни жамоатчиликдан расмий томонга ўтказиш керак”, деди Россия ТИВ вакили Мария Захарова.

Сешанба куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Россиянинг дунёдаги иқтисодиёти энг кучли саккизта давлат гуруҳига қайтиши тарафдори эканлигини айтди. «Бу «Катта саккизлик» бўлиши керак, чунки биз муҳокама қиладиган кўп нарса Россия билан боғлиқ», деди у Оқ Уйда журналистларга.

CNN телеканалининг хабар беришича, Трамп ва Франция президенти Эммануэль Макрон сешанба куни бўлиб ўтган телефон суҳбатида Россияни келгуси йил G7 саммитига таклиф қилишга келишиб олишган.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг вакили чоршанба куни Россия Катта саккизлик сафидан 2014 йилда Қрим аннексия қилинганлиги, шунингдек, Украина шарқидаги айирмачиларни сиёсий ва ҳарбий қўллаб-қувватлаши сабабли чиқарилганини таъкидлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси, шу жумладан Туркия ҳам, Қора денгиз яриморолининг аннексия қилинишини ноқонуний, деб билади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Италия ва Япониядан ташкил топган G7 раҳбарлари 24-25 август кунлари Франциядаги Биарриц шаҳрида яна йиғилишади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг