Шотландия Британиядан, Каталония Испаниядан, энди эса навбат Венецияга.

0
1447

Венеция мухториятининг бир гуруҳ тарафдорлари суд орқали материкдан шаҳарнинг автономияси бўйича референдум ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Бу ҳақида Италия ОАВ хабар бермоқда.

Сепаратистик кайфият узоқ вақтдан бери Венецияда пишиб келмоқда – маҳаллий аҳоли туристлар оломони ва лагунага доимий равишда кириб келаётган улкан круиз лайнерлари билан тўлиб-тошган. Венецияликлар автономияга эга бўлгач, туризмни тартибга солишлари мумкин, деб тахмин қилишмоқда.

Шу билан бирга, шаҳарнинг расмий маъмурлари, мери Луижи Бруняро вакили ушбу референдумда овоз бермасликка чақирмоқда. Аввалига ҳокимият референдум ўтказишни истамади, аммо мухторият тарафдорлари судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишди.

Аммо мер референдумни ўтказиб юборишдан умидини узмай, шаҳар инфратузилмасини яхшилашга йўналтирмоқчи бўлган туристик солиқни аллақачон киритган.

Шуни таъкидлаш керакки, 1970 йилдан бери Венецияга мухторият бериш тўғрисида тўртта референдум бўлиб ўтди, аммо улардан бирортаси ҳам муваффақиятли бўлмаган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг