Форс кўрфази давлатлари Netflix-дан ахлоқсиз деб ҳисобланган контентни олиб ташлашни талаб қилмоқда

0
532
Фото: REUTERS/Bing Guan

Форс кўрфазида жойлашган араб давлатлари АҚШнинг Netflix платформасидан минтақадаги «исломий ва ижтимоий қадриятлар»ни ҳақоратмуз қилиб кўрсатган контентни ўчириб ташлашни талаб қилмоқда.

Маълум бўлишича, платформадаги анимацион контентнинг мазмуни бир жинслилар муносабатига ва тарғиботига яқинлиги айтилмоқда.

Ар-Риёдда жойлашган Аудиовизуал оммавий ахборот воситалари бўйича Бош комиссия баёнотида айтилишича, контент Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Уммон, Қатар ва Қувайтни бирлаштирган Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашидаги оммавий ахборот воситалари қоидаларини бузган.

Шунингдек, агар Netflix контентни трансляция қилишда давом этса, «керакли қонуний чоралар кўрилади», дейилади баёнотда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг