Бирлашган Араб Амирликларида дунёдаги энг йирик қуёш электр станцияси ишга туширилди

0
2466
Манба: businessemirates.ae/Наталья Реммер

Дунёнинг энг йирик қуёш электр станцияси – Noor Abu Dhabi, БААда ишга туширилди.

Дунёдаги энг йирик, алоҳида жойлашган қуёш электр станцияси ҳисобланган 1,177 МВт қувватга эга бўлган Noor Abu Dhabi, Абу-Даби (Бирлашган Араб Амирликлари) амирлигига қарашли Свейҳан шаҳри яқинида ишга туширилди, дея Амирликнинг электрлаштириш ва сув таъминоти бошқармаси томонидан хабар берилди.

Электр станциясида 3,2 миллион қуёш панели мавжуд бўлиб, у 90 минг кишилик аҳолига эга бўлган шаҳарни электр билан таъминлаши мумкин. Унинг ишга туширилиши муқобил энергия манбаларидан олинадиган энергия улушининг ошишига олиб келади ва энергия ишлаб чиқариш жараёнида табиий газ истеъмолини камайтиради, шунда Абу Даби амирлиги йилда 1 млн. тонна карбонат ангидрид чиқиндиларини ҳам камайтиради, бу эса тирбанд йўллардаги 200 мингта автомобилларни камайиши билан баробардир.

Япониянинг Marubeni Corp ва Хитойнинг Jinko Solar Holding компаниялари билан биргаликда амалга оширилган лойиҳа қиймати 3,2 миллиард дирҳамга ёки қарийб бир миллиард долларга баҳоланмоқда. Таъкидлаш жоизки, станция яна бир рекорд ўрнатди: истеъмолчилар учун ишлаб чиқариладиган энергия қиймати бир киловат учун 8,888 филсга (2,43 цент) тушади, бу дунёдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг