Иорданияда ҳам рамазон ойида жамоат намозига рухсат берилмайди

0
1866
Фото: en.zamanalwsl.net

Иордания коронавирус тарқалишини тўхтатиш чоралари доирасида келгуси ҳафта бошланадиган муқаддас Рамазон ойида масжидларда жамоат намозига рухсат бермайди, деди сешанба куни диний ишлар вазири Муҳаммад Халайло.

Халайло Рамазондаги асосий диний маросимлардан бири бўлган ва бутун ой давомида адо этиладиган таровеҳ намозлари тақиқланишини айтди.

Бошқа мусулмон мамлакатларида бўлгани каби, Иордания расмийлари ҳам мамлакатда вирус тарқалишини тўхтатиш учун масжидларни ва оммавий ибодат қилинадиган жойларни ёпиб қўйдилар ва одамларнинг тўпланишини тақиқладилар. Бу мамлакатда ҳозиргача 391 киши коронавирус билан касалланди ва ва етти киши вафот этди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг