«Урушни ютишдан ҳам каттароқ муваффақият бўлди»: 99 ёшли Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси коронавирусдан тузалди

0
1835
Фото: REUTERS/Ueslei Marcelino

99 ёшли Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Эрмандо Пивета сешанба куни коронавирусдан тузалиб касалхонадан чиқди. У вирусдан қутулган энг кекса бразилиялик одамга айланди.

«Бу жангда ғалаба қозониш мен учун урушда ғалаба қозонишдан ҳам каттароқ муваффақият бўлди. Урушда сиз ўлдирасиз ёки ўласиз. Бу жангда эса яшаш учун курашишга мажбурсиз», деди у кўринмас душманга қарши кураш ҳақида гапирар экан.

Пивета Иккинчи Жаҳон уруши пайтида Бразилия Армия кучлари таркибида Африкада хизмат қилган. У икки ҳафта олдин коронавирусни юқтириб олганди ва даволаниш жараёнида икки кун реанимация бўлимида ётган. Аммо у ҳеч қачон сунъий нафас олдириш мосламасига муҳтожлик сезмаган. Шифохона директорининг айтишича, Пивета ҳарбий фаолияти давомида эришган яхши жисмоний ҳолати ва оиласидаги узоқ умр кўриш анъанаси сабабли тузалиб кетган.

Бразилияда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сешанба кунги хабарларига кўра, айни пайтда мамлакатда 25,262 киши коронавирус билан касалланган ва уларнинг 1,532 нафари вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг