Германиялик аёл мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Каисерслаутерн шаҳрида машина сотиб олиш учун автомобиль диллерлигига кириб €15,000 евро сохта пулини ишлатаётган пайтда диллерлик ҳодимлари томонидан пайқаб қолинган ва полицияга хабар берилган. Бу хақда DW хабар бермоқда.
Аёлнинг режасини очиш деярли ҳеч қандай детектив иш талаб қилмади. Маҳаллий полиция ходимларининг айтишича, 50 ва 100 евро миқдоридаги оддий қоғозлар одатий принтер қоғозидан оддий “ink jet” принтерида чоп этилган.
Яқин атрофдаги Пирмасенс шаҳрида яшовчи 20 ёшли аёлнинг уйи тинтув қилингандан сўнг, полиция томонидан 13 минг евро қийматидаги сохта евро билан бирга, янги чоп этиш учун ҳозирлаб қўйилган «пул» билан юкланган принтер топилган.
Немис Федерал Жиноят Полицияси маълумотларига кўра, «муомалага қасддан сохта пул ноталарини киритиш» камида бир йилга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бироқ прокурор ҳали аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатмаган.
Устасифаранг жиноятчилар мураккаб жиҳозлардан фойдаланади. Ҳеч қандай махсус билимга эга бўлмаган ҳаваскорлар эса оддийгина онлайн тизимдан фойдаланишади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, энг кўп сохталаштириладиган купюра 50 евролик банк ноталаридир.
НФЖПнинг сўнгги ҳисоботига кўра, Германияда 2018-йилда 54 мингта еврога оид сохталаштириш жинояти содир этилган бўлиб, 99 минг 900 дона банк нотаси сохталаштирилгани аниқланган. Банк ноталарнинг қиймати эса 17 миллионни ташкил этган.