Ас-Сиси: биз ҳали ҳам араб муаммосига ечим изламоқдамиз

0
2133
Фото: UNclimatechang

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида нутқ сўзлади. БААда жойлашган «Ал Арабия» янгиликлар каналига кўра, Ас-Сиси ўз нутқида араб дунёси ҳанузгача «араб муаммоси»га ечим изламоқда, деб таъкидлаган.

Миср президенти «араб муаммоси» билан Фаластин-Исроил можаросига ишора қилмоқда. Ас-Сиси Фаластин халқининг азоб-уқубатлари ва уларнинг Фаластин давлатини яратиш учун фидокорона курашини эслатиб ўтди.

Миср президентининг фикрига кўра, фақат Фаластин давлатининг шаклланиши Яқин Шарқдаги энг узоқ давом этадиган инқирознинг ечими бўлади.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг