Гонгконгда коронавирусга чалиниш ҳоллари кўпаяётгани учун барча мактаблар ёпилади

0
1596
Фото: AFP

10 июль куни Гонгконгнинг таълим бюроси 13 июлдан бошлаб мамлакатдаги барча мактаблар ёпилишини эълон қилди. Бунга мазкур шаҳар-давлатда одамлар орасида коронавирусга чалиниш ҳоллари кўпаяётгани сабаб бўлди.

Гонгконгда 9 июль куни 42 кишига коронавирус ташхиси қўйилган бўлса, уларнинг 34 нафари аҳоли орасида аниқланган. Бу эса қаторасига икки кундан бери аҳоли орасида вирус тарқалишидаги ўсиш бўлди. Янги касалланганлар орасида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам бор.

Осиёнинг иқтисодий марказларидан бири ҳисобланувчи Гонгконгда мактаблар февралдан бери ёпилган эди. Кўплаб мактаблар онлайн таълим тизимига ўтдилар ва дарслар видеоконференция орқали олиб борилди.

Аммо,вирус хавфи камайгач мактаблар қайта очилганди. Бу ердаги халқаро мактаблар эса аллақачон ёзги таътилга чиқишган.

Маълумот учун, Гонгконгда ҳозиргача 1366 киши коронавирусга чалинган ва 7 киши бу касаллик туфайли вафот этган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг