Рекорд! АҚШда бир кун ичида 65 551 кишида коронавирус аниқланди

0
1527
Фото: Stephen Pingry/Tulsa World via AP

9 июлда АҚШда коронавирус билан касалланишнинг кунлик рекорди янгиланди. Бу куни Қўшма Штатларда 65 551 кишига CОVID -19 ташхиси қўйилди. АҚШда бундан олдинги рекорд 7 июлда қайд этилган бўлиб, ўшанда 60 200 кишида коронавирус аниқланганди.

Шунингдек, айни пайтда дунё бўйича коронавирусдан энг кўп зарар кўраётган АҚШда уч кундан бери ўлим ҳоллари 800 тадан юқори бўлмоқда. 9 июлда Флорида штатида 120 киши, Калифорнияда эса 136 киши вирус қурбонига айланди.

Ҳозирда АҚШнинг 50 та штатидан 41 тасида янги касалланиш ҳолллари кўпаймоқда. Қўшма Штатларда вирус тарқалиши авж олиб борар экан одамларнинг тез кунларда иқтисодий фаолиятнинг қайта йўлга қўйилишига бўлган умидлари сўниб бормоқда. Инвесторлар янги карантин чекловлари тадбиркорлик ишларини мажруҳ ҳолга келтириши мумкинлигидан ҳавотирга тушмоқдалар.

АҚШда ҳозиргача умумий ҳисобда 3.1 миллиондан ортиқ одам коронавирусни юқтириб олди ва уларнинг 133 195 нафари вафот этди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг