Европа Ҳамжамияти (ЕС) йилига 5 ГВт ҳажмдаги қуёш модулларини ишлаб чиқарувчи заводлар қуриш ниятида.

0
1937

SolarPower Europe европа қуёш энергетикаси ассоциацияси хўжалик секторларида қуёш энергетикаси ишлаб чиқариш масаласи билан фаол шуғуллана бошлади. Бу хақда renen.ru сайти маълум қилмоқда.

Илгари бу ташкилот қувватлантиришга (генерацияга) кўпроқ йўналтирилган бўлиб, ишлаб чиқариш стратегияси овоза қилинган бўлса-да, эътибордан ташқарида қолиб кетаётгандек эди.

Бугунги кунда Европада тахминан 2,5-3,0 ГВт қуёш модуллари ишлаб чиқарилади, бу қуёш станциялари ўрнатилишидан кўра уч марта кам дегани.

Бу ҳолатда ишлаб чиқариш қуввати йилига 6-7 ГВт модул яратишга етади. Янги саноат стратегияси йилига 5 ГВт ҳажмдаги қуёш батареяларини ишлаб чиқара оладиган қувватларни яратишни мақсад қилган.

Ассоциация президенти Кристиан Вестермайер (Christian Westermeier) тез орада европа қуёш энергетикаси бозорининг йиллик ҳажми 15 ГВт га етади, деб ҳисоблайди. Бу эса саноат маҳсулотларининг ҳам мувофиқ ҳажмда бўлиши талаб этади. Гап Европа Ҳамжамиятида маҳсулотларни йиғувчи қандайдир янги саноат ҳақида кетмаётган бўлса керак. Бутун бошли қиймат яратувчи занжир назарда тутилаётган бўлса бордир. “Биз пластиналар, уячалар ва модуллар каби қуёш маҳсулотларининг ҳаммаси Европада ишлаб чиқилишини истаймиз”, – дейди Вестермайер.

Келгуси йил январь ойида экологик тоза қувват технологиялари саноат форумида SolarPower Europe нинг барча тавсиялари энергетика бўйича Европа комиссари Мигель Ариас Каньетега расмий тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида немис қуёш саноати вакиллари ҳукуматдан Германиянинг энергетик истиқболи учун салмоқли ҳисса қўшувчи индустрияни сақлаб қолиш ва ривожлантириш чораларини тезлаштиришни сўраган эдилар.

Дунёда қуёш энергетикасининг шитоб билан ривожланаётганини инобатга олган ҳолда, мазкур соҳада ўз саноатининг бўлиши энергетик хавфсизлик масаласига айланмоқда.

Шу муносабат билан, Россия Федерецаясида қуёш станциялари учун ускуналар ишлаб чиқариш саноатини маҳаллийлаштиришнинг (локализация қилиш) талаб этилиши тўғри ҳисобланади.

Тажриба шуни кўрсатадики, Россияда қуёш энергетикасининг ривожланиши мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кенгайтиради. SolarPower Europeнинг Хитойда ишланган қуёш панелларига божхона тўловлари бекор қилингач, ариза билан чиқиши диққатга сазовордир.

Европа арзон импортга пул тикмоқчи эмас, балки ўз қиймат занжирини ривожлантириш заруратини кўра билмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг