Эртага Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятида ўзгаришлар юз бериши кутилмоқда

0
1737

Эртага, 26 декабрь куни Миллий олимпия қўмитасининг XVIII Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтади, дея маълумот берилмоқда МОК сайтида. 

Унда 2018 йилда қўмита томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тақдим этилади. Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларига олиб борилаётган тайёргарлик ҳусусида маълумот берилади. Шунингдек, Ассамблея давомида ташкилот раҳбариятида ўзгаришлар рўй бериши, Ижроия қўмитага янги аъзолар сайланиши кутилмоқда. Демак, эртага МОҚ раҳбариятида ўзгаришлар юз беради.

Шу муносабат билан, оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу тадбирга таклиф этамиз. Бош Ассамблея йиғилиши 26 декабрь куни соат 16:00 да Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида бошланади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг