Турк нашри: Анқара ва Тошкент туризм соҳасида ҳамкорлик қилади

0
1763
Манба: Asia Terra

Туркия билан Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақида Анадолу нашри хабар бормоқда.

2017 йил 25 октябрда Анқара шаҳрида имзоланган ҳужжатнинг матни якшанба куни Туркия ҳукуматининг расмий нашрида эълон қилинди.

Ушбу ҳужжат сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик тамойиллари асосида ривожлантиришни назарда тутади.

Ҳужжатга кўра, сайёҳларнинг эътиборини Буюк ипак йўли каби умумий қадриятларга жалб қилиш мақсадида халқаро тадбирлар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар ва оммавий ахборот кампаниялари ташкил этилади.

Икки мамлакатнинг сайёҳлик операторлари икки мамлакатга сафарларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишлари мумкин.

Бундан ташқари, умумий сайёҳлик брендларини яратиш ва умумий туристик йўналишларни шакллантириш мумкин бўлади.

Шартнома икки мамлакатнинг сайёҳлик компаниялари ўртасида тажриба алмашиш имкониятини беради.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг