Япониянинг Sony корпорацияси 2020 йил охирига қадар ўзининг янги Sony PlayStation 5 ўйин консолини чиқаришни ваъда қилди. Бу ҳақида 8 октябрь куни корпорация матбуот хизмати маълум қилди.
Sony PlayStation 5 нинг сотувлари 2020 йил охирида Янги йил савдоси даврида режалаштирилган. Ишлаб чиқувчилар янги консол ўйин давомида яхшиланган тебраниш функциясига эга мутлақо янги геймпадга эга бўлишига ваъда беришди.
Агар, масалан, фойдаланувчи футбол симуляторини ўйнаса, у стадионнинг қуруқ ва ҳўл майсазорлари ўртасидаги фарқни ҳис қила олади.