Исроил ҳарбийлари Ғазо чегарасида тўрт нафар фаластинлик жангарини ўлдирди

0
1585
Манба: Al Arabiya

сроил ҳарбий кучлари шанба куни Ғазо чегара девори яқинида Фаластинлик тўрт жангарига қарата ўт очди, дея хабар беради Исроил ҳарбий хизмати вакиллари. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Ҳарбийлар ҳужум қуроллари, танкга қарши ракеталар ва қўл гранаталари билан қуролланган эди. Улардан бири Исроил қўшинларига ташланган, дея хабар берилди Тwitterда. «Жангарилардан бири чегарани кесиб ўтиб, уларга қарата ўқ отганидан кейин аскарлар ўқ уздилар» дейилада баёнотда.

Ҳозирча, Ғазодаги Фаластин расмийлари ёки ҳудуддаги жангари гуруҳлар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

Ғазони сўнгги ўн йил ичида Исроил билан уч марта уруш қилган Ҳамас исломий гуруҳи бошқармоқда. Исроил ўз қўшинлари ва ҳудуддаги кўчманчи аҳолисини 2005-йилда бу ҳудуддан олиб чиқиб кетган, аммо хавфсизлик учун анклавни ҳамон блокада остида ушлаб турибди. Чегара бўйлаб таранглик тез-тез учраб туради, ўлим ҳолатлари ҳам юқори.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг