БМТ экспертлари: ҳукуматлар журналистларга нисбатан нафрат уйғотишни тўхтатишлари керак

0
1705

Ҳукуматлар журналистларни ҳимоя қилиш, уларга нисбатан амалга оширилган жиноятларни жазосиз қолишига барҳам бериши ва оммавий ахборот воситалари ходимларига қарши душманлик қилишни тўхтатишга мажбурдир. 2 ноябрь куни нишонланадиган журналистларга нисбатан жиноятларни жазосиз қолдиришга қарши курашиш Халқаро кунига бағишланган анжуман арафасида, БМТнинг сўз эркинлиги ва ноқонуний қатллар бўйича махсус маърузачилар ва мажбурий йўқолишлар бўйича Ишчи гуруҳ аъзолари шундай баёнот билан чиқишди- дея маълум қилади БМТ янгиликлари. 

Ҳисобот муаллифлари, дунё бўйлаб журналистларга нисбатан таҳдидлар ва ҳужумлар, жумладан, уюшган жиноий ва террористик гуруҳлардан томонидан ҳамда кўпинча ҳукуматнинг шафқатсизлигидан хавотирда. «Сиёсий етакчилар журналистларга нисбатан нафратни кучайтириб, уларни «халқ душмани» ёки «террорчилар» деб эълон қилишмоқда, дея баёнот берди БМТ инсон ҳуқуқлари фаоллари. «Юзлаб оммавий ахборот воситалари ходимлари ўзларининг профессионал фаолияти учун ҳибсга олинган ёки ўғирлаб кетилган.  Ҳукуматлар журналистлар ортидан жосуслик қилишмоқда ҳамда эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларига тажовуз қилиш мақсадида рақамли майдонни ҳимоя қилиш чораларини зоэ қилишмоқда».

Матбуот эркинлиги ҳимояси ташкилотларининг консерватив ҳисоб-китобларига кўра, фақат жорий йилнинг ўзида ўнлаб журналистлар ўлдирилган. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилда 45 нафар журналист ўлдирилган, 2017 йилги маълумотларга кўра, 262 нафар матбуот вакиллари қўлга олинган ва 59 журналистнинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Россияда 1992 йилдан буён 58 нафар журналист ўлдирилган, 33 ҳолатда жиноятчилар жазоланмаган. Украинада бу кўрсаткичлар мувофиқ равишда  12 ва 4 тани, Тожикистонда эса 17 ва 14 тани ташкил этади.

Экспертлар баёнотига кўра, ҳукуматлар бу жиноятларга тўғри муносабат бўлаётганлари йўқ. «Давлатлар ва халқаро ҳамжамият, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Саудиялик журналисти Жамол Қошиқчининг  мажбурий йўқолиши ва ўлдирилишига жавоб бермади», дея таъкидлайди баёнот муаллифлари. «Фақат бажарилиши керак бўлган ягона нарса – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан санкцияланган ва натижалари БМТнинг ўзига тақдим этилиши керак бўлган мустақил, ошкора ва обрўли текширувни бошлашдир».

Экспертларнинг қайд этишича, журналистларга нисбатан жиноятларнинг жазосиз қолиши зўравонликнинг янгича кўриниши келтириб чиқаришга олиб келади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, «жиноятчилар, шу жумладан, уларга буйруқ берганлар ёки бошқалар, бундай жиноятларнинг ишлари одил судловга тақдим этилиши ва жавобгарликка тортилиши керак”.

Улар ҳукуматларни журналистларнинг хавфсизлиги соҳасидаги халқаро ҳуқуқий меъёрларга риоя этишга, шу жумладан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича сўнгги қарорининг қоидаларига риоя этишга чақирди. «Биз бутун дунё етакчиларини оммавий ахборот воситаларига қарши қаратилган нафратни ва зўравонликни уйғотишни тўхтатишга чақирамиз», дея талаб қилди экспертлар.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг