Ўзингизни ҳимоя қилинг, ҳуқуқингизни билинг

0
1153
Фото: https://usaidcentralasia.exposure.co/

COVID-19 пандемияси тузоғига тушиб қолган заиф муҳожирларнинг имкониятларини кенгайтириш.

«Мени ҳалол меҳнатим билан ишлаб топган пулимни тўлаб беришларини сўраганим учунгина калтаклашди. Бу жуда камситувчи ҳолат эди», – дейди Қозоғистоннинг Хотин-қизлар ташаббуслари юридик маркази «Сана Сезим»га мурожаат қилган Қозоғистонда ишлаь келётган ўзбекистонлик мигрант Икром (исм ўзгартирилган).

Дастлаб Икром Қозоғистон жанубидаги Чимкент шаҳрида қурилишда ишчиси сифатида ишга ёлланган. Бироқ, шаҳар COVID-19 пандемияси сабабли ёпилганидан сўнг, қурилиш ишлари тўлиқ тўхтаб қолади. Чегаралар ёпилади ва Икром ҳеч қандай ишсиз Чимкентда қолиб кетади.

Мигрантлар Жибек Жоли, Қозоғистонда қолиб кетишган. Фото: Арман Байсадиков

«Чимкент миграция хизматининг маълумотларига кўра, рўйхатдан ўтган 18000 дан ортиқ ва ҳужжатсиз мигрантлар пандемия авж олиш пайтида жуда оғир аҳволга тушиб қолишган», – дейди «Сана Сезим» директори Шахноза Хасанова.

Икромнинг собиқ ҳамкасбларидан бири Шавкат (исми ўзгартирилди), Икромга ҳафтасига 50 доллар эвазига таъмирлаш ишларини таклиф қилган. Шавкат Икромнинг паспортини олиб, рўйхатдан ўтказиб беришни ваъда қилади ва ҳозирда карантин чекловлари туфайли бу иш анча мураккаблигини айтади.

Aммо уч ойлик маошсиз ишлаб юравергач, Икром шубҳалана бошлайди. Шавкат томонидан иш ҳақини тўлаш ваъдаси ҳеч қачон амалга ошмай қолаверади.

usaidcentralasia.exposure.co

Озиқ-овқат ва турар жой билан таъминланганлиги сабабли, дастлаб Икром кўп ҳам ташвишга тушмайди, балки кейинчалик унга бира тўласига ҳамма пулини беришади дея умид қилиб юради.

Ниҳоят, Икром иш ҳақи ва паспортини талаб қилганида, Шавкат ва  яна икки нафар эркак уни калтаклаб, полицияга хабар бериш билан қўрқитишади. Икром учун Чимкентда яшаш хавфли бўлиб қолиши мумкинлигидан қўрқади.

https://usaidcentralasia.exposure.co/

Икром ўзига тажовуз қилаётганлардан қочиб қутулишга муваффақ бўлади ва унга ўзбек дўстларидан бири турар жой таклиф қилади.

Унинг Ўзбекистондаги оиласи онлайн тарзда «Сана Сезим« ҳақида маълумотларни топишади ва бу маълумотларни Икромга етказишади.

«У бизнинг идорамизга келганида, Икромнинг юзи кўкарган ва унинг бутун танаси моматалоқ бўлиб ётган эди», деб эслайди ННТ адвокати Беҳзод Тўлаев.

«Сана Сезим» томонидан берилган маслаҳатлар, меҳнат ва ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳамда иш берувчиларнинг тўловлари ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги қонуний мажбуриятлари ҳақидаги маълумотлар Икромнинг кўзини очди.

Икром ўзига нисбатан ноҳақлик қилган шахсга қарши суд ишини юритишга қарор қилди. Оҳирги текширув натижалари шуни кўрсатдики, қурилиш майдончаси эгаси ҳар бир ишчи ҳақини уларнинг бошлиғига берган, яъни Шавкатга берган. Аммо Шавкат ишчиларга бу пулларни тўламай келганлиги аниқланди. Худди Икром каби бошқа ишчилар ҳам маошини олишмаган экан.

Иш ҳақи тўланмаган Икромнинг бошқа кўплаб ҳамкасблари ҳам «Сана Сезим» билан маслаҳатлашишган, аммо паспортларини қайтариб олишлари биланоқ, улар суд ишини юритмасликка қарор қилишиб, Ўзбекистонга қайтишни афзал кўришган.

Aфсуски, Икромнинг Шавкатга қарши далиллари йўқлиги сабабли суд иши ёпилди. Паспортини қайтариб олгач, Икром ҳам иш ҳақини ололмаган ҳамкасблари каби суд ишини давом эттиришни тўхтатди.  Шавкатни қўлида ишлаган уч ой даври учун Икромга барибир иш ҳақи тўланмади.

Мигрантлар Қозоғистонда қамалиб қолишган пайтда «Марказий Осиёда хавфсиз миграция» дастури томонидан қўллаб-қувватланди. Фото: Арман Байсадиков

Икром кабиларнинг ҳикояси ягона эмас. У Winrock International томонидан амалга оширилган USAIDнинг Марказий Осиёда хавфсиз миграция лойиҳаси фаолияти орқали ёрдам олаётган минглаб Марказий Осиёлик муҳожирлардан биридир.

COVID-19 пандемияси Марказий Осиёдаги миллионлаб муҳожирлар учун гуманитар ва молиявий инқирозни келтириб чиқарди, уларнинг аксарияти Марказий Осиё бўйлаб транзит ва борувчи мамлакатларда қоли, кетишди. Тўсатдан иш жойининг йўқолиши муҳожирларни одам савдоси ва уларнинг ҳуқуқларини поймол қилиш хавфига дучор қилди.

USAID нинг Марказий Осиёдаги хавфсиз миграцияси «Сана Сезим» каби нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб, муҳожирлар ва одам савдоси билан шуғулланадиган шахсларга Чимкент ва Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатмоқда.

«Қонуний ҳуқуқлар тўғрисида хабардорликнинг йўқлиги, одамларни одам савдогарлари олдида заифлаштиради», дейди Беҳзод.

Икром энди ҳеч қачон ҳужжатларини бировга бермасликни ўрганди. У ҳозирда Чимкентда ишламоқда, аммо тез орада Ўзбекистонга қайтишни режалаштирмоқда.

«Муҳожир ҳужжатларини кимгадир топширганда, улар ўз тақдирларини топшираётгандек бўлишади. Улар билан суҳбатларимизда биз битта хабарни етказишга ҳаракат қиламиз.

Aгар сиз ўз ҳуқуқларингизни тушунсангиз, ўзингизни ҳимоя қилишингиз мумкин.

Сизнинг ўз ҳуқуқларингизни билишингиз, сизга ваколат беради ва бизнинг маслаҳатларимиздан сўнг аксарият муҳожирлар ўзларини ваколатли ҳис қилишади», – дейди  Беҳзод‌‌.

УШБУ ҲИКОЯ ҲАҚИДА

«Марказий Осиёда хавфсиз миграция» лойиҳаси ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги орқали USAID ахборот ресурсларини ўз ичига олган жуда зарур бўлган ёрдамларни тақдим этиб келмоқда; асосий хизматларга йўлланмалар бериш; муқобил турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш; ва мигрантлар дуч келадиган қийин вазиятларни енгиб ўтишга ёрдам берадиган кўникмаларни ўргатиш, шулар жумласидандир. USAID, шунингдек, ҳуқуқий ва психологик ёрдам бериш орқали мигрантларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб келади.

Қўшимча маълумотларни USAID Марказий Осиёдаги веб-сайтида олишингиз мумкин:https://www.usaid.gov/central-asia-regional/fact-sheets/safe-migration-central-asia.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг