Россия АҚШга ядровий битим муддатини узайтиришни таклиф қилди

0
1707
Фото: РИА Новости

Россия расмий равишда АҚШга “New START” деб номланган ядро битимини беш йилга узайтиришни таклиф қилди. Москва шартноманинг бундан қисқароқ муддатга узайтирилишига ҳам рози,  деди чоршанба куни Россия юқори мартабали расмийси.

2021-йил феврал ойида тугайдиган “New START” шартномаси Москва ва Вашингтон ўртасидаги сўнгги ядровий қуроллар шартномасидир. Бу келишув 2010-йилда имзоланган бўлиб, икки давлатнинг қанча ядро қуролига эгалик қила олишини белгилайди.

«Биз Қўшма Штатларга шартномани беш йилга узайтиришни таклиф қилдик. Ёки агар бирон сабабга кўра АҚШ томони бунга рози бўлмаса,  у ҳолда қисқа муддатга ҳам бу битимни чўзишимиз мумкин»,  деди ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков.

АҚI Президенти Доналд Трамп 2017-йилда Россия Президенти Владимир Путинга “New START“келишуви АҚШ учун яхши бўлмаган шартномалигини айтганди.  АҚШ томони ушбу шартномани узайтириш ёки узайтирмаслик тўғрисида келаси йил қарор қабул қилишини маълум қилди.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг