Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари чартер рейсларда олиб келинади

0
1891

Ҳамюртларимиздан 2020 йил 1 февралдан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар тўхтатилганига доир кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Хитой томони билан чартер рейслар ташкиллаштириш масаласи устида иш кетаётганини маълум қилади.

Чартер рейслар мақсади хизмат сафари ва таълим олиш мақсадида Хитой ҳудудида (жумладан Ухан шаҳрида) бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишдан иборат.

Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги Элчихонаси маълумотига биноан 1 февраль ҳолатига кўра Уҳан шаҳрида 81 нафар юртдошимиз бор. Улар билан телефон орқали алоқа ўрнатилган ҳамда “WеChat” ижтимоий тармоғи («Wuhan 2020 Uzbekistan», «Embassy of Uzbekistan» ва «Uzbekistan students №1» гуруҳлари) орқали мулоқот амалга оширилмоқда.

Пекин шаҳридан Тошкент шаҳрига чартер рейслар 4 ва 5 февраль кунлари аэропортнинг 2-терминалдан амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон фуқароларидан 3 февраль куни Пекин шаҳрига келишларини сўраймиз. Бошқа рейслар санаси бўйича қўшимча хабар берилади.

Элчихона Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган ҳамюртларимизга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019-нCоV) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор Штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилади.

БОҒЛАНИШ УЧУН МАЪЛУМОТЛАР:

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Элчихонаси консуллик бўлими:
Азиз Хилватов +86 138 1120 4471
Бобур Яхяев +86 135 1102 4242

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Элчихонаси ходимлари:
Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245
Нодир Нурматов +86 158 1047 7270
Шухрат Умиров + 86 139 1175 4476
Рустам Назаров +86 138 0122 1452
Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848
Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
Аваз Камалов +86 178 1070 2707
Ташқи ишлар вазирлиги +998 71-233-69-46

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг