Хитой Трампдан Гонконг билан боғлиқ янги қонун ҳужжатларига вето қўйишини талаб қилмоқда

0
1434
Фото: РИА Новости

Расмий Пекин ҳукумати АҚШ президенти Дональд Трампни Гонконгнинг демократия сиёсати бўйича норозилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қонун лойиҳаларига вето қўйишга чақирди.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Генг Шуангнинг таъкидлашича, Гонконгдаги инсон ҳуқуқлари ва демократияни қўллаб-қувватлашга қаратилган  янги қонун лойиҳаси расмий Пекиннинг мазкур ҳудуддаги манфаатига зиддир.

«Биз АҚШни вазиятга тўғри баҳо беришга, қонунбузарликларини тўхтатишга, Гонконг ва Хитойнинг ички ишларига аралашмасликка чақирамиз», деди у.

Маълумки, инсон ҳуқуқларини қўпол равишда поймол этаётган Хитой ҳукумати ва Гонгконг расмийларига қарши қаратилган мазкур қонун лойиҳаси янги санкцияларни жорий этишни назарда тутмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг