Хитой АҚШга Ченгдудаги консулликни ёпишни буюрди

0
1981
Фото: Reuters

24 июль куни Хитой АҚШга Ченгду шаҳридаги консулхонасини ёпишни буюрди. Ҳозирда бу икки мамлакат ўртасидаги дипломатик алоқалар сўнгги ўн йилликлардаги энг ёмон ҳолатга келиб қолди.

Хитойнинг бу “юриши” Трапм ҳукуматининг 22 июлдаги қарорига қарши жавоб бўлди. Бу қарорда АҚШ хитойлик агентларнинг Техасдаги тиббий ва бошқа тадқиқот натижаларини ўғирлашга уринаётганликда айблаб, Пекинга Ҳьюстондаги консулликни ёпишни буюрганди.

Айни пайтда АҚШ-Хитой қарама қаршилиги савдо, коронавирус пандемияси билан кураш, технология, жосуслик, Гонгконг ва Шарқий Туркистондаги мусулмонларга қилинаётган зулм каби фронтларда давом этмоқда.

“Хитой томонидан қабул қилинган ушбу чора қонуний ҳисобланиб, бу АҚШнинг адолатсиз ҳаракатига жавобдир. Ҳозирги АҚШ-Хитой муносабатлари Пекин хоҳлаганчалик яхши эмас. Бунинг барчасига АҚШ жавобгар. Биз яна бир бор Қўшма Штатларни ўзининг нотўғри қарорларидан воз кечишга ва икки тарафлама алоқаларни ўз изига туширишга чақирамиз” дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Маълумот учун, АҚШнинг Хитой пойтахти Пекинда элчихонаси ва бошқа бешта шаҳар-Ченгду, Шангҳай, Гуанжоу, Шенянг ва Уханда консулхоналари бор. Шунингдек, Хитойдаги автоном республика Гонгконгда ҳам АҚШ консулхонаси мавжуд.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг