Америка мусулмонлари Рамазонни нишонламоқдалар

0
682
Muslims break their Ramadan fast in 2017 with halal tacos from a food truck, part of the "Taco Trucks in Every Mosque" campaign at the Islamic Center in Santa Ana, California. (© Mark Ralston/AFP/Getty Images)

Америка мусулмонлари, барча америкаликлар каби, бутун дунёдан кириб келган маданий анъаналарга содиқдирлар. Рамазон бу хилма-хилликни кўп жиҳатдан акс эттиради, саҳарлик- эрталабки нонушта ва ифторлик- кечки овқат шулар жумласига киради.

Пью Тадқиқотлар маркази маълумотларига кўра, 3,45 миллион америкалик мусулмонларнинг 58 фоизи хорижда туғилган.

Бугунги кунда қора танли мусулмонлар АҚШда истиқомат қилувчи мусулмонларнинг тахминан 20% ни ташкил қилади. Уларнинг қарийб 70 фоизи АҚШда туғилган, 49 фоизи эса исломни қабул қилганликларини билдирган.

2 апрел куни Нью-Йоркдаги Таймс -скверда юзлаб мусулмонлар Рамазон ойи бошланишини намоз ўқиш ва ифторлик билан нишонлаш учун йиғилди. Ташкилотчилар 1500 дан ортиқ ифторлик тамоларини тарқатишди ва оммавий ахборот воситалари билан суҳбатда тинчлик, хайрия ва бирдамлик каби қадриятларга уруғи бериб ўтдилар. Улардан бири CBS News телеканалига шундай деди: “Биз Ислом нимадан иборатлигини билмаган барчага динимиз ҳақида маълумот бермоқчимиз. Ислом- бу тинчлик динидир”, деди у.

ImageImageImage

Фото: https://twitter.com/Muslim/status/1510455614467620866?ref_src=twsrc%5Etfw%7Ctwcamp%5Etweetembed%7Ctwterm%5E1510455614467620866%7Ctwgr%5E%7Ctwcon%5Es1_&ref_url=https%3A%2F%2Fshare.america.gov%2Fmuslim-americans-celebrate-ramadan%2F%3Ffbclid%3DIwAR1g4kFwd-E3BLLUpufmeiDBHGn-chlM61HfZgVf8B7BMCH9QDkmwWFzurI

Калифорнияда эса Рида Ҳамида #TacoTrucksInEveryMosque («ҳар бир масжидда тако фургони») ташаббуси орқали ўзининг мусулмон ва лотин америкалик эканлигини эътироф этади. У маҳаллий аҳолини ҳалол таомлар билан таъминлаш бўйича, маҳаллий қассоблар ва кўчада озиқ-овқат ташувчи фургонлар билан ҳамкорлик ўрнатди. «Мен ўзимизда ифтихорлик ва бахтиёрлик ҳисси вужудга келадиган жой ташкил этишни истагандим», дейди у март ойида берган интервьюсида.

(State Dept./M. Gregory)

Орегон штатида эса ўзини ярим мексикалик, ярми ямайкалик деб ҳисоблаган Саҳла Дентоннинг айтишича, унинг оиласи маҳаллий таомларни ҳалол бўлишига мослаштирган. Бу галги Рамазон ойида унинг оиласи ўзларининг севимли таоми – «эскович»ни тайёрламоқчи. Бу таом ямайкача услубда тайёрланиб, балиқни пиёз, сабзи ва булғор қалампиридан сиркали соусда пишириб дастурхонга тортилади.

Унинг сўзларига кўра, болалигида ифторлик пайтида масжидга боргани унинг севимли Рамазон хотираси бўлиб қолган экан. «Менга ўша пайтда таом жуда ёққан эди, чунки ҳамма ўз таомларини олиб келганди: бир дастурхонда мексика таомлари, покистон таомлари, турли мамлакатлар таомлари бор эди.»

Мусулмонлар АҚШда энг тез ўсиб борётган диний гуруҳдир. 2050 йилга бориб америкалик мусулмонлар сони икки баробарга, яъни бугунги кундаги 3,5 миллиондан 8,1 миллионга етиши кутилмоқда. Бунинг шарофати билан мусулмонлар мамлакатдаги иккинчи йирик диний гуруҳга айланади. Лотин америкаси миллатига мансуб мусулмонлар Ислом динини қабул қилувчиларнинг энг тез ўсиб бораётган гуруҳидир.

Муаллиф Amirah Ismail

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг