Хитой: Коронавирусдан 259 киши вафот этди ва 11,800 киши касалланди

0
2016
Фото: AFP

Хитойнинг шанба куни хабар беришича, ҳозиргача коронавирусдан 259 киши вафот этди ва 11,800 га яқин киши касалланди.

Ҳукумат касаллик тарқаган ҳудудда яшовчи 50 миллиондан ортиқ одамни карантинга жойлаштирган.

Хитойда декабр ойи охирида вужудга келган ушбу янги вирус камида 23 та давлатга тарқалди. Айни пайтда олимлар ушбу вируснинг тарқалиши ва унинг қанчалик жиддийлигини аниқлашга интилишмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Хитойда вирус одамлар орасида тарқалаётгани ҳақида далиллар мавжуд.

30 январь куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти коронавирус сабабли глобал фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бунинг асосий сабаби вируснинг Хитой ташқарисида ҳам одамдан одамга юқиш ҳолати кузатилганидир. Чунки, унчалик ривожланмаган мамлакатлар вирусга қарши курашиш салоҳиятига эга эмас. ЖССТ инфекцияни бошқа мамлакатлар учун хавф туғдирадиган ва халқаро чораларни талаб қиладиган «фавқулодда ҳодиса» деб баҳолади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг