Замзам сувини фильтрлаш учун энг сўнгги технологиялар ишлатилади

0
1241
Фото: Arabnews

Замзам сувининг сифати ва хавфсизлиги учун стерилизация соҳасидаги энг сўнгги фильтр қурилмаларидан фойдаланилади, бу ҳақида масжид ишлари раислиги хабар қилди.

Замзам сувидаги бактерия ва вирусларни йўқ қилиш, юқори даражада стерилизация қилишни таъминлаш учун сув ультрабинафша нурларидан фойдаланадиган замонавий стерилизация тизимларидан ўтади.

Бир киловатт электр энергияси 12000 галлон Замзам сувини стерилизациялашга, ранг, таъм ва ҳиднинг изчиллигини таъминлашга қодир.

Такидлашларича, сувни Замзам қудуғидан қазиб олишдан бошлаб, уни сув ўтказгичдан ўтгазгунгача бир қанча тадбирлар амалга оширилади. Мутахассислар гуруҳи жараённинг барча босқичларини назорат қилади.

Шунингдек, мутасадди ташкилотлар Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромда зиёратчилар ва намозхонларга кунига 200 минг бутилка  замзам суви тарқатишини айтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг