Пентагон раҳбари кутилмаганда яширин топшириқ билан Афғонистонга учиб кетди.

0
972
Фото:( NashDom.US)

Маълумотларга кўра,АҚШ мудофаа вазири Л.лойд Остин Кобулдаги маҳаллий юқори мартабали амалдорлар билан учрашмоқчи. Оммавий ахборот воситалари хорижий қўшинларни Ислом республикасидан олиб чиқиш санаси томонлар ўртасида муҳокама мавзуси бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди.
АҚШ президенти Жо Байден яқинда АБC телекомпаниясига берган интервюсида америкаликлар 1 майга қадар бу мамлакатдан чиқиб кетишлари мумкинлигини айтди, аммо бу борада ҳалигача қарор қабул қилинмади.Байденнинг Оқ Уйдаги салафи Доналд Трамп Толибон билан АҚШ ҳарбий иншоотларига ҳужумларини тўхтатиш эвазига толиблар билан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетиш тўғрисида битим имзолади.
Шартнома имзолангандан бери толиблар Америка томонини битимни бузганликда бир неча бор айбламоқда.

Maнбa: 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг