Туркия шимолий Ироқда Чангал-2 деб номланган терроризмга қарши амалиётини бошлади

0
1733
Манба: Анадалу

Туркия Мудофаа вазирлиги «Чангал-2» операцияси Шимолий Ироқдаги КИП (Курд Ишчи Партияси) террор ташкилоти томонидан фойдаланиладиган ғорлар ва бошпаналарни йўқ қилишга қаратилганини билдирди.

Жума куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Туркия Ироқ шимолидаги ҳудудда Чангал-2 терроризмга қарши операцияни бошлади.

«Бу Ҳакурк минтақасидаги террористик фаолият ҳақида янги маълумотлар очиб берган “Чангал-1″ муваффақиятли амалиётининг давомидир.» дейилади хабарда.

«Бу операцияда ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари, АТАК вертолётлари ва учувчисиз самолётлар қатнашиши режалаштирилган», дейилади баёнотда.

27-май куни Туркия Ироқнинг Ҳакурк минтақасида КИПга қарши амалиётни бошлаган.

Туркияга қарши ўттиз йилдан ошиқ террористик кампанияси давомида ПКК, Туркия, АҚШ ва Европа Иттифоқи террористик ташкилотлари рўйхатига киритилган. Шунингдек ташкилот 40 мингга яқин инсонлар, шу жумладан аёллар, болалар ва чақалоқларнинг ўлимига жавобгардир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг