Бангладешда  икки поезд тўқнашиб кетди. Қурбонлар бор

0
1320
манба: Kuwait Times

Сешанба куни Бангладешда иккита поезд ўртасида авария содир бўлди.  «Камида 16 киши ҳалок бўлди. Яна 58 киши жароҳатланган. Биз жабрланганларни минтақадаги касалхоналарга юбордик”, – деди маҳаллий полиция бошлиғи Анисур Раҳмон.

Эрта тонгда содир бўлган авария пайтида поезд йўловчиларнинг кўпчилиги ухлаётган бўлган. «Шовқин-сурон кўтарилди. Шунда мен поезднинг бўлининб кетганини кўрдим», деди жароҳатланган бир йўловчи. “Атрофимдаги барча одамлар йиғлашар, ҳамма жойга қон сачраган эди. Баъзиларнинг қўллари ва оёқлари синди”, – деди бошқаси.

Бангладеш темир йўлллари вакилининг маълум қилишича, бу фалокатга поездларга станцияда берилган нотўғри сигнал сабаб бўлди. Аслида, тўқнашган поездларнинг бири станцияда қолиб, иккинчи поездни ўтказиб юбориши керак бўлган.

Бангладешда поездлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар тез-тез учраб туради. Бунга кўпинча сигнал узатиш ёки инфратузилмадаги хатоликлар сабаб бўлади. Маълумотларга кўра, бу мамлакатда жорий йилнинг 1 январидан 30 июнигача камида 202 та темир йўл ҳалокати содир бўлган. Пиёдаларнинг йўлни кесиб ўтиш пайтида мобил телефонлардан фойдаланиши, темир йўл ишчиларининг бепарволиги, рельслар ва кўприкларнинг ҳолатини назорат қилмаслик кабилар бахтсиз ҳодисаларнинг асосий омиллари ҳисобланади.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг