Туркия АҚШдан ўзининг Суриядаги душмани бўлган курдлар билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилганди. Аммо сешанба куни Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли вакили Америка Қўшма Штатлари Суриянинг курд жангарилари билан иттифоқни тугатиш ниятида эмаслигини маълум қилди.
«Бу ҳамкорликни тугатиш ниятимиз йўқ», деди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 13 ноябрда Вашингтонда АҚШ президенти Дональд Трамп ва Туркия раҳбари Тоййиб Эрдоған учрашув ўтказади.