ОАВ: Туркия америкалик пастор Брансонни озод этишга рози бўлди

0
1808

Туркия ва Америка Қўшма Штатлари, 2016 йилда Измирда қўлга олинган америкалик пастор Эндрю Брансонни озод қилинишига ва Туркияга қарши АҚШнинг барча санкциялари олиб ташланиш хақида келишиб олишди. 

АҚШ вакили ва бошқа яқин маълумотларга асосланган манбаларига таяниб The Washington Post  газетаси хабар беришича, америкалик руҳонийни бугуноқ озод қилиниши мумкин. 

Ўз навбатида, Америка Қўшма Штатлари Брансон иши билан боғлиқ равишда Туркияга қарши қўлланилган санкцияларни бекор қилишни ваъда қилган-дея ёзади газета.

Эслатиб ўтамиз, Брансон, Қурдистон Ишчи партияси билан алоқаси борлиги ва Туркияда тақиқланган «Гуленист террор ташкилоти» билан алоқаси борлиги учун ҳибсга олинган. Фатҳуллоҳ Гулен, Турк ҳукумати томонидан 2016-йил давлатни тўнтаришга уринишининг асосий ташкилотчиси деб ҳисобланади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг