Ишлаш учун энг яхши мамлакатлар номлари маълум қилинди

0
2833

Сингапур дунёда экспат (халқаро ёлланма ишчи)ларнинг ҳаёти ва иш фаолияти учун энг яхши мамлакат деб тан олинди. 

Шу каби маълумотлар HSBC банки томонидан ўтказилган, Expat Explorerнинг йиллик сўров-тадқиқотини намойиши давомида тақдим этилди. 

Экспатлар учун даромадлар даражаси бўйича Сингапур фақатгина 5-ўринни эгаллади. Хорижий мутахассислар учун у ерда ўртача иш ҳақи йилига $ 162,2 минг.ни ташкил этади.

Ўз навбатида, экспатлар учун энг кўп маблағ Швейцарияда тўланиб, унинг миқдори йилига 202 минг долларни ташкил этади. 

Кейин, Қўшма Штатлар (185,1 минг доллар), Гонконг (178,7 минг доллар) ва Хитой (172,7 минг АҚШ доллари) рўйхатни давом эттиради. 

Таъкидланганидек, Сингапур ҳаёт ва даромад даражаси бўйича етакчилик қилмоқда. 
Кейинчалик бу кўрсаткич бўйича Янги Зеландия, Германия ва Канада бормоқда. 

Болаларни парвариш қилишнинг юқори харажати туфайли Швейцария умумий рейтингда 8-ўринни эгаллади. 

Швеция гендер тенглиги бўйича биринчи ўринни эгаллади. Таиланд, Янги Зеландия ва Испанияда ишчиларга максимал тажриба олиш имкони берилади, дея ёзади Лента.ру. 

Сўров натижаларига мувофиқ, 45% экспатлар ўз юртларида бажарган худди шу ишлар учун, чет элга кўчиб кетганда анча юқори тўланади, деб ҳисоблашади. 

HSBC маълумотларига кўра, кўчиб кетгандан сўнг, ўртача миқдорда йиллик даромадига қўшимча 21 минг АҚШ доллар олиши мумкин.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг