Испанияда 2015 йилда ҳукумат томонидан илгари сурилган «қуёш солиғи» (sun tax) деб аталадиган лицензиялар бекор қилинди.

0
2005

«Қуёш солиғи» 10 кВт қувватга эга кичик қуёш электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияга, шу жумладан ўз эгаларига топширилган қисмига солиқ солинган эди-деб ёзади RenEn интернет нашри.

Бундан ташқари, амалдаги қонунчиликка кўра, 2015 йилдан бошлаб, истеъмол қилинмаган, аммо тармоққа ўтказилган қуёш электр энергиясининг бир қисми тўланмаган.

Испания Вазирлар Кенгашининг янги фармонидан асосий мақсад – ўз истеъмолини рағбатлантиришга йўналтириган.

Янги қоидаларга 100 кВт қувватга эга қуёш электр станциялари учун соддалаштирилган рўйхатга олиш процедуралари киритилган; 
коммунал лойиҳалар доирасида истеъмолга бўлган ҳуқуқларни бериш; 
ва ўзлари ишлаб чиқарадиган қуёш электр энергиясини истеъмоли учун барча солиқ ва йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилган.

Электроэнергия учун юқори нархлар, қулай табиий шароитлар ва арзон ускуналар билан биргаликда, Испанияда ўзларининг қуёш энергиясидан фойдаланишни иқтисодий жиҳатдан жозибадор қилади.

Электр энергиясини тармоққа сотишга келсак, уй хўжаликлари ва кичик корхоналар сотадиган электр энергияси учун баҳоси, кўтара нархларга тенг равишда бўлади.

Бугунги кунда бу, киловатт- соатига 5 евро цент бўлиб, бунда уй хўжаликлари учун электр энергияси эса 21 цент / кВт соатни ташкил қилади. 

Айни пайтда, қуёшли мамлакатда кўрсатиб ўтилганлар унчалик ҳам фойдали эмас бўлсада, молиявий шароитлар кичик қуёш генереацияси ривожланишига тўсқинлик қила олмайди.

Бугунги кунда Испания 5 ГВт қуёш электр станциясига эга. Бу шамол электр станцияларидан деярли беш баравар кам дегани.

Бироқ қуёш энергетикаси сегментида яққол қайта жонланиш қайд этилмоқда. Катта миқдордаги улгуржи генерация лойиҳалари субсидияларсиз амалга оширилмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг