Эрон томонидан 10 ҳафта давомида ҳибсда ушлаб турилган Британия кемаси шанба куни Дубайга келиб тушди. ”Stena Impero” номли кема шу йилниннг 19 июль куни Эрон Инқилобий қўриқчилари томонидан қўлга олинганди. Эътиборлиси, бу ҳаракат Британия кучлари Гибралтар ҳудудида Эрон танкерини қўлга олганидан кўп ўтмай содир этилганди. Август ойида Британия Эрон кемасини қўйиб юборган.
Шу ой бошида 23 нафар экипаж аъзосининг еттитаси озод қилинганди.
Кема экипажи Ҳиндистон, Россия ва Филиппинлик денгизчилардан иборат бўлган.
«Экипаж аъзоларининг кайфияти юқори. Уларни қирғоқ бўйидаги тиббиёт ходимлари кўрикдан ўтказишади, аммо капитаннинг сўзларига кўра, барча денгизчиларнинг соғлиғи яхши”, дейди масъул ходимлардан бири.
Теглар: