Туркия осмонида метеор-болид портлади (видео)

0
1713
Фото: Komplo Teorileri/ Twitter

Венера ёрқинлигидан ҳам каттароқ бўлган метеоритларга болидлар дейилади. Кеча ана шундайлардан бири Туркия осмони узра учиб ўтди.

27 май, чоршанба куни кечқурун Туркиянинг шимолий қисмидаги аҳоли тўсатдан ғайриоддий ёруғлик шоусига гувоҳ бўлишди. Осмон бўйлаб ёруғ метеор учиб ўтиб, сўнг момақалдироқ садоси билан ҳавода портлади. Уни бир неча вилоятлардан туриб кўриш мумкин бўлди, жумладан маҳаллий вақт билан соат 20:30 атрофида – Артвин, Эрзурум, Сивас, Тунсел ва Ардаҳанда кузатилди.

Космик тошлар мунтазам равишда Ерни бомбардимон қилиб туришади: ҳар куни атмосферага миллионлаб метеор ва микрометрлар кириб келади. Аксарияти ҳали уларнинг мавжудлиги ҳақида хабардор бўлишдан аввал ёниб йўқ бўлиб кетишади. Аммо баъзилари, энг йириклари, вақти-вақти билан атмосферани ёриб ўтишга муваффақ бўлишади. Биз уларни осмонда ёрқин олов шарлари шаклида кўрамиз.

Венера ёруғлигидан каттароқ бўлган метеорларга юқорида таъкидлаб ўтилганидек – болидлар дейилади. Кеча ана шундайлардан бири Туркия осмони узра учиб ўтди. Болидлар кўпинча ортидан чангли ва ионланган думни қолдиришади.

1988 йилдан бери НАСА 822 та болидларни рўйхатдан ўтказди. Ҳар йили ўртача 25 га яқин бундай метеоритлар Ер юзига тушади, улар тасодифий равишда бутун дунё бўйлаб тарқалади. Ер юзасининг аксарият қисми (тахминан 71 фоизи) сув бўлганлиги сабабли кўплаб метеоритларнинг портлаши денгизлар устида содир бўлган.

Олимлар нима учун метеоритлар айнан ҳавони ўзида портлаб кетиши юзасидан ҳозиргача ишонч билан аниқ бир хулоса беришолмаяпти. Энг кенг тарқалган назарияга кўра, ҳамма гап атмосферанинг зичлигида эканлиги ҳақида таъкидлаб келинади.

Метеор атмосферага тушганда ва унинг орасидан ўтишга ҳаракат қилганида, ҳавонинг босими унинг олдига қарши чиқиб ошиб боради. Бу эса юқори босим остидаги ҳавонинг кичик тешиклар ва ёриқлар орқали кириб боришига олиб келади. Ва бу, ўз навбатида, метеорит ичидаги босимни оширади ва шу туфайли у портлаб кетади.

Туркия осмонидаги портлаган объект метеор эканлигини ҳали расман тасдиқланганича йўқ. Бироқ, мутахассислар бу метеор эканлигини жуда катта эҳтимоллик билан таъкидлашмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг