Рим папаси Франциск барчадан хавф остида қолган муҳожирлар учун ибодат қилишни сўради. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
«Ўйлаб кўрайлик, бугунги кунда қанча муҳожирлар хавф остида, юзлаб одамлар чегараларда ҳалок бўлмоқда», дейди Франциск Ватикандаги саройда туриб.
Шунингдек, у жиддий миграция муаммосини ҳал қилишга ҳисса қўша оладиган барчани, айниқса, фуқаролик ва ҳарбий ҳокимиятни ўзаро бир-бирини тушунишга ва биргаликда келишиб ишлашга чақирди.