Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик вакциналар сақланадиган «музхона» фойдаланишга топширилди

0
588
Фото:xabar.uz

Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик вакциналар сақланадиган совуқлик омбори фойдаланишга топширилди.

Республика вакциналар омбори катта миқдордаги турли вакциналарни сақлашга мўлжалланган муҳим иншоот бўлиб, учта совуқлик камераси, ультрасовуқ совутгичлар ва музлатгич хоналар билан жиҳозланган. Шу билан бирга, иншоот иммунизация учун зарур материаллар сақланадиган қуруқ омборга ҳам эга.

Таъкидланишича, мазкур омбор мамлакатимизда миллий эмлаш дастури учун логистика марказига айланиб, вакциналарни етказиб бериш ва уларни бошқариш бўйича имкониятларни янада кенгайтириб, юртимизда ишончли эмлаш тизимини яратишга хизмат қилади.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг