Қувайтда AstraZeneca компаниясининг вакцинаси рўйхатдан ўтказилди

0
1168
Фото: AFP

Қувайт Соғлиқни сақлаш вазирлиги жума куни AstraZeneca компанияси томонидан ишлаб чиқарилган CОVID-19 вакцинадан фавқулодда фойдаланишни маъқуллади. Бу ҳақда KUNA давлат ахборот агентлиги хабар берган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш бўлими маслаҳатчининг ёрдамчиси Абдуллоҳ Ал-Бадернинг таъкидлашича, вазирлик вакцинация миллий дастурини кечиктирмасликни хоҳлади ва шу туфайли Британияда ишлаб чиқарилган вакцинани рўйхатдан ўтказди. Унинг қўшимча қилишича, AstraZeneca компаниясининг вакцинасидан биринчи партия бир неча кун ичида Қувайтга келиши кутилмоқда.

“Вакцинани рўйхатдан ўтказиш қарори барча илмий маълумотлар ва техник қўмитанинг ҳисоботларини кенг кўриб чиқилганидан сўнг қабул қилинди. Қўмита вакцинанинг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатини ҳар томонлама баҳолашни амалга оширди, шунингдек, вакцинанинг самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича клиник тадқиқотлар натижаларини кўриб чиқди” дейди Ал-Бадер.

Европа Иттифоқининг дори-дармон маҳсулотларини тартибга солувчи EМА ташкилотининг маълум қилишича, AstraZeneca ва Оксфорд университети олимлари томонидан ишлаб чиқарилган вакцина бир нечта синовлардан ўтказилган бўлиб, унинг барча синовлардаги умумий самарадорлиги 60 фоизни ташкил қилган.

Манба 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг