АҚШнинг MQ-9 ҳарбий самолёти Яманнинг пойтахт Сана шаҳри жанубий-шарқида жойлашган Дҳамар вилоятида уриб туширилган. Ҳозирда ушбу ҳудуд жангари Хусий гуруҳи тасарруфидадир. АҚШнинг икки расмийси чоршанба куни Reuters агентлигига бу ҳодиса сўнгги ойлардаги иккинчиси бўлганлигини маълум қилган.
Ўзини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган расмийларнинг таъкидлашича, самолёт сешанба куни кечқурун ўққа тутилган.
АҚШ кучлари вақти-вақти билан Ямандаги «Ал-Қоида» филиалига қарши авиазарбалар бериб, ҳаво ҳужумларини амалга оширади.
Расмийлардан бирининг сўзларига кўра, Калифорния штатидаги General Atomics томонидан ишлаб чиқарилган ҳарбий самолёт Эрон билан бирлаштирилган Хусий гуруҳи томонидан бошқарилаётган ракета орқали уриб туширилган.
“Биз Эрон Хусий ва шунга ўхшаш жангариларга ёрдам бераётганидан хабардормиз. Бундай ҳаракатлар минтақа хавфсизлигига таҳдид солади”, деди АҚШ ҳарбий қўмондонлиги. Самолётни йўқотиш қимматга тушган бўлсада, АҚШ бунга жавоб қайтариши эҳтимолдан йироқ, деб айтди расмийлардан бири.
Ўтган йили Трамп Эронни ядровий қуроллардан воз кечишга кўндиролмагач, янги санкцияларни жорий этган ва Эрон янги жазо чораларини «иқтисодий уруш», деб атаганди.
Эрон АҚШ ва унинг Форс кўрфазидаги араб иттифоқчиларининг Теҳрон жангариларга ҳарбий ва молиявий ёрдам кўрсатаётгани ҳақидаги айбловларини рад этди, шунингдек, Саудияни у ердаги инқирознинг кучайишида айбламоқда.
Июнь ойида Эрон MQ-9 самолётидан каттароқ бўлган АҚШнинг Global Hawk номли учувчисиз самолётини уриб туширди. АҚШнинг жавоб зарбалари деярли аниқ эди. Кейинчалик Трамп ҳужумни бекор қилди, чунки у 150 кишини ўлдириши мумкин эди.