Мигрантлар ва иш берувчи ўртасида юзага келган вазият: ишчи гуруҳ Вязьма шаҳрига етиб келди

0
573
Фото:sputniknews

Вазиятга янада ойдинлик киритиш ва аниқланган муаммоларни иш берувчи билан бартараф этиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбариятидан иборат ишчи гуруҳ Вязьма шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Ишчи гуруҳ фуқаролар билан учрашиб, уларнинг муаммо ва таклифларини ўрганиш мақсадида мулоқот ўтказди. Шунингдек, иш берувчи ташкилот раҳбари билан ташкил этилган музокарада фуқаролар томонидан билдирилган эътирозлар, хусусан, паспортларининг олиб қўйилиши, патентларнинг ўз вақтида расмийлаштирилмагани ва маошларининг кечиктирилгани кабиларнинг сабаблари ҳамда уларнинг ечимини топиш масалалари муҳокама қилинди.

“Константа” МЧЖда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари мурожаатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг