БМТ: Африка жанубида 45 миллион одам озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда 

0
1747
Фото: Reuters

Сўнгги олти ойдан бери Африканинг жанубида рекорд даражадаги миқдорда – 45 миллион киши озиқ-овқат етишмовчилигига дуч келмоқдалар. Уларнинг чорак қисми қурғоқчилик туфайли келиб чиқадиган озиқ-овқат инқирозидан азият чекмоқда, дея хабар беради Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг учта агентлиги.

Ҳозирда Жанубий Африка Ривожланиш Ҳамжамиятига аъзо 16 та мамлакат кучли даражадаги қурғоқчиликни бошдан кечирмоқда. Улар иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларга дуч келишяпти. Бу йил бошида Идай циклони Мозамбикни вайрон қилганди.

«Биз бу йилги ҳосил етиштириш даврида 35 йил ичидаги энг кучли қурғоқчиликни бошдан кечирдик. Энди миллионлаб одамларнинг фавқулодда озиқ-овқат эҳтиёжларини қондиришимиз керак», дейди Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Жанубий Африка минтақавий директори Маргарет Малу.

Иқлим ўзгариши бўйича халқаро гуруҳнинг маълумотларига кўра, Жанубий Африкадаги ҳарорат ўртача глобал кўрсаткичдан икки баравар кўпроқ кўтарилмоқда. Бу ҳолат келгуси йилларда яна олтита мамлкатда- Конго Демократик Республикаси,  Малави,  Мозамбик,  Танзания,  Замбия ва Зимбабведа кузатилиши мумкин.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг