«Америка қаҳрамони»

0
1809
манба: dirilispostasi.com

ОАВда Доналъд Трампнинг Бағдодийни тутишда иштирок этган ва яраланган итга медал таққанлиги тасвирлари пайдо бўлди. Изоҳларда итни «Америка Қаҳрамони» деб аташган.

Аммо, кейинроқ бу сурат монтаж ҳисобланиб, аслида бошқа бир фотосуратдан фойдаланган ҳолда тайёрланганлиги ошкор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ИШИД раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодий Америка томонидан ташкил этилган амалиёт натижасида қўлга олинган ҳамда тез орада унинг ўлими ҳақида расмий баёнот берилди. Ўшанда туннел ичидан қочиб кетаётган раҳнамони тутишда махсус хизматлардаги исковуч итнинг ҳам улуши бўлганлиги айтилган эди.

Трамп Twitter’даги саҳифасида итнинг суратини намойиш этган, аммо итнинг номи сир тутилган эди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг