Замбуруғлар даври келдими? Индонезиялик уста қўлсоат ясашда қўзиқориндан олинган  теридан фойдаланмоқда

0
1455
манба: Reuters

Индонезиянинг Бандунг шаҳридаги соат ишлаб чиқарувчи тадбиркор хом-ашё бозоридаги барқарорликни таъминлашнинг янгича усулини кашф қилди. Ҳозирда у қўл соатнинг боғичини қўзиқориндан олинадиган теридан ишлаб чиқармоқда.

Қўзиқориндан олинадиган миселюм териси толали ва мустаҳкам, шунингдек, эластик ва сув ўтказмайдиган бўлиб, синтетик маҳсулотлар ёки ҳайвонлар терисидан тайёрланган табиий чармнинг экологик тоза альтернативи сифатида эътироф этилмоқда. Миселюм терисини етказиб берувчи “Mycotech” компаниясининг тадқиқот бошлиғи Эрламбанг Ажидарманинг айтишича, улар бу кашфиётни Индонезиянинг анъанавий темпеҳ деб аталувчи овқатининг тайёрланишидан илҳом олиб амалга оширишган. Темпеҳ тайёрлашда сояни қўзиқорин билан ачитиб пиширилади.

Ажидарма 2016 йилдан бери бир неча хил қўзиқорин турларини синаб кўрган ва ниҳоят таркибида миселюм мавжуд бўлган қўзиқоринни топган. Қўзиқориндан тери олиш жараёни машққатли бўлиб, 10 квадрат метр материал тайёрлаш учун уч ҳафта вақт талаб этилади. Аммо, Ажидарма бу маҳсулот ишлаб чиқаришга арзийди, деб ҳисоблайди. Чунки миселюм терисини ишлаб чиқариш нефтдан сунъий равишда тери олишдан арзонроқдир.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг