Эрдоған Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш учун Россия, Германия ва Франция раҳбарлари билан учрашади

0
1804
Фото: Emrah Yorulmaz/Pool via REUTERS

Туркия президенти Таййип Эрдоған 5 март куни Россия, Германия ва Франциялик ҳамкасблари билан учрашиб, Суриянинг Идлиб минтақасидаги вазиятни муҳокама қилади.

«Мен кеча Идлиб бўйича Путинга қатъий қароримни айтдим. Мен бу қарорни Ангела Меркел ва Эммануел Макронга ҳам айтиб ўтдим. 5-март куни биз улар билан учрашамиз ва бу ҳақда яна гаплашамиз» деди Эрдоған.

Жума куни амалга оширилган бир қатор телефон мулоқотларидан сўнг немис ва франсуз раҳбарлари Идлибдаги гуманитар вазият юзасидан хавотир билдирдилар ва можарони тўхтатишга чақирдилар. Руслар эса тўрт томонлама саммит ўтказишни муҳокама қилаётганини маълум қилишган.

Маълумот учун, Россия қўллаб-қувватлаётган Сурия ҳукумати ИШИДдан тозалашни рўкач қилиб Идлибни бомбардимон қиляпти. Натижада, юз минглаб одамлар бу ерни тарк этиб, Туркия билан чегарадаги лагерларга қочмоқда.Ҳозиргача 1 миллионга яқин аҳоли Идлибни тарк этишга мажбур бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг