Германия мактаб ўқитувчиларининг етишмаслигидан азият чекмоқда

0
2044

Германиялик мутахасислар таълим тизимига оид хавотирли рақамларни эълон қилишди: мамлакатда мактаб ўқитувчиларининг жиддий етишмовчилиги кузатилмоқда ва бу кўрсатгичлар келгуси йилларда янада ёмонлашади.

Тегишли хулоса Бертелсманн жамғармаси мутахассислари томонидан қабул қилинди. Бу ҳақида «n-tv» канали хабар бермоқда.

Жамғарма томонидан олиб борилган янги тадқиқотга кўра, мамлакат бўйлаб, айниқса бошланғич мактабларда 15,3 минг ўқитувчилар етишмайди.

Германия Федерал статистика бюросининг демографик прогнозларига асосланиб, тадқиқотчилар 2025 йилга келиб 26 минг ўқитувчи этишмовчилигини хулоса қилишди (ҳозирги вақтга нисбатан 42% кўпроқ).

Таъкидланишича, асосан кам таъминланган оилалар фарзандлари таҳсил оладиган кунлик мактаблар сонининг кўпайиши ўқитувчилар сонини қўшимча равишда оширишни талаб қилади.

Тадқиқот муаллифлари ўз таҳлилларини «уйғониш учун сигнал» деб аташмокда.

Аввалроқ хабар берилганидек, 2018 йилда Германияда кам таъминланган оилаларда яшаётган болалар сони рекорд даражага етди.

Бу маълумотлар Германия васийлик органлари томонидан тақдим этилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг