Ҳафтар тарафдорлари Триполини яна ўққа тутдилар

0
1811
Фото: www.aa.com.tr

Тинч фуқаролардан бир киши ҳалок бўлди, икки нафар ёш бола жароҳатланди
Ливия шарқидаги ноқонуний қуролли гуруҳлар Триполининг жанубини ракеталар билан ўққа тутди.

Бу ҳақда «Ғазаб вулқони» операцияси штаб-квартираси матбуот хизматида (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тан олинган миллий келишув ҳукумати томонидан) хабар берилди.

Хабарда айтилишича, ракеталар Айн Зара ҳудудидаги кўп қаватли уйга келиб тушган, натижада тинч фуқаролардан бир киши ҳалок бўлган, яна икки нафар ёш болалар жароҳатланган.

Кеча Ливия шарқида жойлашган ноқонуний қуролли гуруҳлар етакчиси Халифа Хафтар томонидан назорат қилинувчи исёнчилар, Триполидаги Боб ал-Гашир ҳудудини ракеталар билан ўққа тутган ва икки нафар ёш болаларни жароҳатлаган.

2011 йил 17 февраль инқилобидан кейин, Ливия сиёсий беқарорлик даврига кирди. Мамлакатда бир вақтнинг ўзида иккита ҳукумат шаклланди – Тобрук шаҳридаги Вакиллар палатаси ва Триполидаги Бош миллий Конгресс. Иккала ҳукуматга бўйсунадиган қуролли кучлар мавжуд.

2015 йил 17 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигида Марокашда сиёсий келишув имзоланди, унинг асосида Миллий келишув ҳукумати тузилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг