Тенгсизликка қарши кураш – бу сиёсий танловдир

0
2379
Фото: pikabu.ru

Дунё ҳаддан ташқари қашшоқликни камайтириш борасида улкан ютуқларга эришди, аммо сўнгги йилларда бу тараққиёт жиддий равишда секинлашди. Муаммо аниқ: ўта қашшоқликни тугатиш, тенгсизликка қарши курашни талаб қилади

Яхши хабар шундаки, 1990 йилдан бери дунёдаги барча одамлар ўртасидаги тенгсизлик даражаси пасайган. Бунга сабаб қашшоқликни камайтириш бўлди. Ёмон хабар шундаки, мамлакатлар ичида тенгсизлик даражаси ўсиб бормоқда. 25 йил олдинги ҳолат билан таққослаганда нисбатан эҳтимолдан анча юқори бўлиб, бугунги кунда ўртаҳол фуқаролар тенгсизлик даражаси ошган мамлакатда яшамоқдалар. Даромад ва бойликдан ташқари, бошқа муҳим соҳалар ҳам мавжуд бўлиб, тенгсизлик кузатиладиган (давлатлар ўртасида ва давлатлар ичида), жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ва овқатланиш, соғлиқни сақлаш, таълим соҳасида, ердан ва тоза сув фойдаланиш ҳамда тўлиқ ва муносиб турмуш кечириш учун бошқа зарурий компанентлар мавжуд.

Тенгсизлик нафақат муқаррар ҳисобланмай балки, бу сиёсий танлов ҳамдир. Даромадлар ва бойликдаги тафовутни камайтиришни, шунингдек,турмуш сифатини яхшилашни ва аҳолининг кам таъминланган қатламларига имкониятлар беришни истаган ҳукуматлар нафақат ўзларининг саъй-ҳаракатларини, балки баъзи ютуқларини намойиш қилмоқдалар. Ва 2015 йилдан эса, БМТнинг «Барқарор ривожланиш мақсадлари» дастури (айниқса № 10 мақсад) ушбу муаммога мисли кўрилмаган эътиборни жалб қилишга ёрдам берди.

Июль ойида бўлиб ўтган юқори даражадаги Сиёсий форумда, халқаро ҳамжамият тенгсизликка қарши курашда глобал ва миллий даражада эришилган ютуқларни баҳолаш учун илк бора яхши имкониятга эга бўлди. Шу мақсадда Жаҳон банки гуруҳи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти ҳукуматларнинг ушбу соҳадаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштиришга имкон берадиган қадамларни муҳокама қилиш учун тайёргарлик йиғилишини ўтказдилар. Ушбу учрашув бир нечта муҳим хулосалар чиқаришга ёрдам берди.

  • Тенгсизлик кўпинча ижтимоий шароитлар – инсон оиласининг таркиби ва иқтисодий ҳолати, яшаш жойи, этник мансублиги ҳамда жинси билан изоҳланади ва чуқурлашиб боради. Бу омилларнинг бариси биргаликда, имкониятлар тенгсизлигига олиб келиши мумкин ва уларнинг барчаси даромадлар тенгсизлигидан келиб чиқади. Бир авлод бошқа авлод билан алмашганида имкониятлар тенгсизлиги ижтимоий ҳаракатчанликни пасайтирар экан, бунинг оқибатида тенгсизликнинг абадий тузоғи юзага келади.
  • Янги имкониятлардаги тўсиқларни олиб ташлаш учун ҳукуматлар тенгсизликнинг чуқур сабабларини аниқлаши, бартараф этишлари ва камситувчи қонунларни, шу жумладан камбағалларни жиноятга қўл уришга мажбур қилувчи қонунларини бекор қилишлари керак. Бундан ташқари, тенгсизлик асосан болаликдан бошланганлиги сабабли, ҳукуматлар сифатли ва универсал соғлиқни сақлаш хизматларига, шунингдек эрта болаликдан таълимга кўпроқ маблағ сарфлашлари керак. Фақатгина болалик ёшидан бошлаб инсон капиталини шакллантиришга ёрдам бериш орқали, биз тенгсизлик иллатини авлоддан авлодга ўтмаслигини таъминлашимиз мумкин.
  • Бундай инвестициялар қўшимча ички ресурслар жалб этилишни талаб қилади. Прогрессив солиқ солиш, давлат даромадларини кўпайтириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бироқ, улар маъмурий имкониятларнинг кучайишига олиб келади, шу орқали ҳукуматлар солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишлари ва ноқонуний трансчегаравий пул оқимларини чеклашлари мумкин. Ресурсларни жалб қилишни манашундай даражасини кучайтирилган тақдирда, ижтимоий имтиёзлар ва ижтимоий ҳимоя тизими, даромадлар ва бойлик бўйича тенгсизлигини камайтиришга ёрдам берадиган кучли восита бўлиши мумкин.
  • Ҳукуматлар, прогрессив сиёсатнинг афзалликлари, уларга кўпроқ муҳтож бўлганларга берилишини таъминлашлари керак. Шу мақсадда расмий ҳокимият тенгсизлик ва қашшоқликни камайтиришга қаратилган янги чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш давомида аҳолининг кам таъминланган қисмининг фикрларини ҳисобга олишлари керак. Камбағалларга ўз сўзни айтиш учун имкон бериш орқали мавжуд муаммоларни янада ишончли таҳлилини олиш ва ресурларни айнан энг муҳим бўлган жойларга йўналтирилишини кафолатлаш мумкин.
  • Ниҳоят, керакли маълумотларнинг етишмаслиги, самарали сиёсатни ишлаб чиқишга тўсқинлик қилади. Тенгсизлик тўғрисида кенг қамровли тушунчага эга бўлиш учун, ҳокимият маълум бир қарор, қонун, сиёсий тузилма ёки маданий меъёрларнинг кимга кўпроқ фойда келтириши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб бера олиши керак. Таълим, иқлим, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, инфратузилма – булар ҳукуматларга кўпроқ ва юқори сифатдаги маълумот талаб этиладиган кўплаб соҳаларнинг айримларидир. Маълумот тўплаш – бу қиммат турадиган вазифалардандир ва уни амалга ошириш профессионал маҳорат талаб қилади, аммо сўнгги иновациялар ҳукумат учун мавжуд имкониятларни сезиларли даражада кенгайтирмоқда.
  • Масалан, анъанавий маълумот тўплаш манбалари ҳисобланган, масалан, бойларнинг (шу жумладан 10% ни ташкил этувчи энг бой кишилар) даромадларини акс эттирмайдиган, фақат уй хўжаликлари ўртасида сўровнома ўтказиш, ҳозирги вақтда маъмурий ва солиқ маълумотлари билан ҳам тўлдирилмоқда. Шу орқали, узоқ вақт давомида билимдаги бўшлиқларни тўлдириш мумкин бўлмоқда. Шу билан бирга, биз ҳали ҳам турли тенгсизликларни қамраб олувчи юқори сифатли янги кўрсаткичларни ишлаб чиқишимиз керак, шунда бу жараённинг барча иштирокчилари – ҳукуматлар, манфаатдор томонлар, кўп қиррали институтлар, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари № 10 (ЦУР10) барқарор ривожланишга эришиш йўлидаги ютуқларни тўғридан-тўғри ўлчашлари мумкин бўлади.
  • Тенгсизликларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишдаги тўсиқлар, кўпинча уларни бартараф этиш учун сиёсий ирода йўқлигидан келиб чиқади. Расмий ҳокимиятдагилар аҳоли гуруҳлари ўртасидаги кучли ва доимий тенгсизлик нафақат иқтисодиёт учун, балки сиёсий ва ижтимоий барқарорлик учун ҳам салбий таъсир этишини тушунишлари керак. Ижтимоий ҳамжиҳатлик ва жамоатчиликнинг турли институтларга бўлган ишончни, тенг имкониятлар мавжуд бўлмаган шароитларда ҳамда жамиятни бирлаштирувчи ғояларни берувчи сиёсий қарорлар мавжуд бўлмаган шароитда сақлаб қолиб бўлмайди.
  • Дунё етакчилари сентябрь ойида бўлиб ўтадиган саммитида ЦУР дастурини амалга оширишдаги ютуқларни баҳолайдилар. Улар ушбу глобал мақсадларга, хусусан ЦУР10 га содиқлигини яна бир бор тасдиқлашлари керак. Жаҳон банки гуруҳи 2030 йилгача бўлган даврда ўз куч ва манбаларини ушбу ишларга йўналтиради. Бироқ, бу етарли бўлмайди. Мамлакат ичида ва халқаро миқёсдаги тенгсизликни камайтириш учун бутун «глобал қишлоқ» нинг иштирок этиши талаб этилади.

Маҳмуд Моҳиелдин – Жаҳон банкининг “203 йилгача ривожланиш Дастури” масалалари бўйича Гуруҳининг катта вице-президенти

Каролина Санчес-Парамо – Жаҳон банкининг “Қашшоқликка қарши кураш ва ижтимоий адолатни таъминлаш” бўйича глобал амалиёт директори.

© Project Syndicate 1995-2019

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг