Саудия қироли тансоқчиси билан боғлиқ қотиллик мунозараларга сабаб бўлмоқда

0
2190
Фото: Al Jazira

28 сентабрь куни Саудия Арабистони қироли Салмоннинг тансоқчиси генерал-майор Абдулазиз ал-Фагҳам Қизил денгизнинг Жидда шаҳридаги дўстининг уйида отиб ўлдирилганида, бу ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини ўзига жалб қилган эди.

Полициянинг расмий баёнотига кўра, ал-Фагҳам дўсти билан «шахсий тортишув» натижасида ўлдирилган.

Ал-Фагҳамнинг ўлими сарой ичидаги турли миш-мишларга сабаб бўлди. Улар бу ишни Саудия валиахд шахзодаси Мухаммад бин Салмонга алоқадор, деб ўйлашмоқда.

«Ал-Фагҳам қирол Абдуллоҳ давридан бери қироллик оиласининг кўплаб шаҳзодалари билан илиқ муносабатларда эди. У, шунингдек қиролга шахсий қўриқчи эди – демакки жуда кўп нарсадан хабардор бўлган. Шунда, балки валиаҳд шаҳзоданинг режалари ҳақида 3-томонга маълумот етказишда гумон қилингандир», дейди Вашингтондаги Саудиялик академик Ҳамза ал- Кинани.

Яқин Шарқда ишлаган Марказий разведка бошқармасининг собиқ вакили Роберт Баернинг айтишича, ал-Фагҳамнинг ўлдирилиши «жуда ғалати» ва унда «ҳеч қандай маъно йўқ».

«Ушбу воқеа қайсидир маънода Қошиқчининг ўлдирилиши, Aramco компаниясига ҳужум ва Ямандаги урушлар билан боғлиқ. Буларнинг барчаси мени Саудия Арабистонининг келажаги ва барқарорлиги борасида жиддий хавотирга солмоқда», дейди у.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг