Фаластинлик Аҳед Тамими ватанининг тинчлиги учун яна исталганча қамоқда ўтиришга тайёр эканини маълум қилди

0
1813

Куни-кеча Исроил қамоқхонсидан озодликка чиққан 17 ёшлик фаластинлик етакчи Аҳед Тамими агарда бу Фаластин учун ёрдам берса яна юзлаб маротаба қамоқда ўтиришга рози эканини билдирган. 

Islam-today сайтининг маълум қилишича, қизнинг қамоқда ўтказган кунларини у ҳаттоки душманига ҳам раво кўрмайди.

Эслатиб ўтамиз, Аҳед Тамими ва унинг онаси ўтган йилнинг декабр ойида Исроил ҳарбийлари томонидан қамоққа олинган эди. Бунга сабаб, Ахеднинг уйига келган Исроил солдатларига “кўрсатган қаршилиги” тасвирланган видеотасма бўлган. 

Мазкур видео ролик интернет тармоқларида тарқалгач, 17 ёшли қиз Фаластиннинг эркинлик тимсолига айланди. 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг